Бетис Искo билан шартномани узайтирди

Бетис Искo билан шартномани узайтирди
Бетис расмий веб-сайти орқали Искo билан тузилган шартномани узайтирганини маълум қилди. Янги келишув 2028-йил ёзигача амал қилади.

33 ёшли Искo аввал Мадриддаги Реал жамоасида ўйнаган ва Испания терма жамоаси аъзоси бўлган. У 2023-йилнинг ёзида Бетисга эркин агент сифатида қўшилган эди.

Жамоа сафида у 69 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 18 та голли узатма амалга оширган. Жорий мавсумда эса ярим ҳимоячи жароҳати туфайли ҳали майдонга тушмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар