Мальдини Скудетто учун даъвогарларни санади

Мальдини Скудетто учун даъвогарларни санади
Италия терма жамоаси ва "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини Италия чемпионати пойгаси ҳақида фикр билдирди. У "Милан"нинг имкониятларига унчалик ишонмайди.

Мальдинининг фикрига кўра, ҳатто "Ювентус" ҳам А Серия чемпионлиги учун кучлироқ даъвогар бўлиши мумкин. "Менимча, чемпионлик учун курашда "Интер", "Наполи" ва "Ювентус" асосий номзодлар ҳисобланади.

Аммо агар "Милан" ҳозирги суръатини сақлаб қолса, у ҳам бу пойгада иштирок этиши мумкин", - дея Мальдинининг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта "Ювентус" Италия чемпионлигини 2020-йилда қўлга киритган.

"Наполи" ва "Интер" эса сўнгги беш мавсумнинг тўрттасида ғолиб бўлишган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар