Таре: "Лациода маошлар бир неча баробар ошди"


Милан спорт директори Игли Таре аввалроқ 15 йил давомида Лацио клубида фаолият олиб борган. У бу давр мобайнида жамоада футболчиларнинг маошлари бир неча баробар ошганини маълум қилди.
Бу ҳақда у таниқли италиялик журналист Жанлука Ди Марзога берган катта интервьюсида сўзлаб берди. "Менинг давримда Лацио йилига энг кўпи билан 500 минг евро маош тўлайдиган жамоадан футболчиларга 4-5 миллион евро миқдорида ҳақ тўлайдиган клубга айланди.
Масалан, Луис Альберто ёки Чиро Иммобиле каби футболчилар шундай маош олишган", - деди Таре. Ҳозирги вақтда эса Лацио клуби Италия А Серияси турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Клуб сўнгги бор Италия чемпиони унвонини 2000-йилда қўлга киритган.






























Изоҳлар 0
…