Арсенал ҳимоячиси дербига қайтади

Арсенал ҳимоячиси дербига қайтади
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳимоячиси Рикардо Калафьори "Тоттенхэм"га қарши келаётган дерби учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда. 23 ёшли футболчи ноябрь ойида Италия терма жамоаси ўйинларини жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди.

Аммо журналист Фабрицио Романо маълумотларига кўра, Калафьорининг жароҳати жиддий эмас ва у халқаро танаффусдан кейин сафга қайтади. "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета футболчига Премьер-лиганинг 12-турида, 23-ноябрь якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда умид қилмоқда.

Калафьори ушбу мавсумда "канонирлар" сафида жами 12 ўйинда қатнашиб, бир гол урган ва икки голга ассистентлик қилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар