"Ньюкасл" "Манчестер Сити" дарвозабонини сотиб олмоқчи


"Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби – "Ньюкасл" нишонига тушди. 23 ёшли футболчи Жанлуижи Доннарумма жамоага келганидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.
Траффорд захира дарвозабони бўлишдан норози эканини билдирган ва матбуотда унинг "Манчестер Сити"дан кетиши ҳақида гап-сўзлар кучайган. TEAMtalk хабарича, дарвозабонни "Ньюкасл" сотиб олишни режалаштирмоқда ва бу келишув қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
"Қарғалар" Траффордни ўтган ёзда, у ҳали "Бёрнли" сафида ўйнаётганида, ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, бироқ футболчи ўзининг "Манчестер Сити" таркибига қайтишни танлаган эди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион евро.






























Изоҳлар 0
…