"Бавария" Нойернинг жамоага ҳиссасини эътироф этди


"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ҳали ҳам жамоанинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. Мюнхенликлар мавсум бошида 16 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонишга эришишди.
Ушбу муваффақиятли серия фақат сўнгги ўйинда, Берлиннинг "Унион" жамоасига қарши дуранг натижа (2:2) билан якунланди.
"Нойер – ажойиб сардор, у жамоага катта ёрдам бермоқда. Мануэль сўнгги бир неча ой давомида ривожланишимизда муҳим роль ўйнади. Унинг ҳозирги мавсумдаги "Бавария" муваффақиятларига қўшган ҳиссаси улкан," – деди Мюнхен клуби спорт бўлими раҳбари Макс Эберл Спорт Бильд билан суҳбатда.
Жорий мавсумда Нойер 14 учрашувда 10 гол ўтказиб юборди ва олти марта дарвозани дахлсиз сақлай олди.






























Изоҳлар 0
…