"Болонья" XXI асрдаги энг яхши стартни берди


Италия чемпионатининг 11-тур ўйинлари ўтказилди ва уларда асосий сенсацияни “Болонья” жамоаси яратди. У ўз майдонида ўтган ўйинда мавсум чемпиони “Наполи”ни мағлуб этиб, рақиб дарвозасига жавобсиз икки гол урди.
Шу тариқа, 11 турдан сўнг “Болонья” ҳисобида 21 очко мавжуд бўлиб, бу клуб учун 1994/1995-йилги мавсумдан бошлаб, ғалаба учун уч очко берила бошланганидан буён энг яхши старт ҳисобланади. Ҳозирда жамоа Италия А Сериясининг турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Кейинги турда “Болонья” Удинеда майдонга тушади, бироқ бу учрашув миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг, 22 ноябр куни бўлиб ўтади.






























Изоҳлар 0
…