Холланд Шерки ҳақида фикр билдирди

Холланд Шерки ҳақида фикр билдирди
“Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холланд жамоадоши, ярим ҳимоячи Райан Шерки ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. “Мен у билан узоқроқ бир жамоада ўйнашни истардим.

Райан доим менга ўзининг аниқ паслари билан ёрдам беради. У билан майдонга тушишни яхши кўраман.

Бундан ташқари, мен унинг билан ҳазиллашишни ёқтираман, у жуда қувноқ йигит”, – дейди норвегиялик ҳужумчи Canal + Foot нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Холланд Англия Премьер-лигасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.

“Манчестер Сити” навбатдаги учрашувини ўз майдонида амалдаги чемпион “Ливерпул”га қарши ўтказади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар