"Милан" 2 та гол фарқи билан ғалабани бой берди


Италия А Сериясининг 11-тур учрашувлари давом этмоқда. "Милан" меҳмон сифатида "Парма"га қарши майдонга тушди ва тезда 2 та гол урди.
Бироқ, якунда ғалабага эриша олмади. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳолат "Милан" учун сўнгги бир ярим йилдаги илк марта содир бўлди.
Жамоа олдинги сафар 2024 йил 25 май куни Стефано Пиоли бошчилигида "Салернитана"га қарши ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Шунга қарамай, "Милан" вақтинчалик Италия чемпионати турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтди. Аммо уларнинг асосий рақиблари якшанба куни ўз ўйинларини ўтказишлари керак.






























Изоҳлар 0
…