Кампани Гвардиола натижасини такрорлаши мумкин


Германия Бундеслигасининг ўнинчи турида Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси сафарда Берлиннинг "Унион" клуби билан тўқнаш келади. Учрашув бугун, 8 ноябр куни бўлиб ўтади.
Агар "Унион" устидан ғалаба қозонса, "Бавария"нинг амалдаги бош мураббийи Венсан Кампани собиқ бош мураббий Хосеп Гвардиола натижасига тенглашади. Гвардиола 2015/16 йилги мавсумда Германия чемпионатидаги дастлабки ўнта ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган эди.
"Унион" ва "Бавария" ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 19:30 да бошланиши режалаштирилган. Ушбу учрашув тафсилотларини LiveResult интернет порталидаги матнли трансляция орқали кузатишингиз мумкин.






























Изоҳлар 0
…