Реал Сосьедад Арсен Захарян ҳақида баёнот берди

Реал Сосьедад Арсен Захарян ҳақида баёнот берди

Реал Сосьедад Арсен Захарян ҳақида баёнот берди
Реал Сосьедад клуби матбуот котиби Йон Андре Мундуате Ла Лигадаги Атлетик Бильбаога қарши ўйинда (3:2) россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг алмаштирилиши сабабларини тушунтирди. "Арсен орқа сон мушагида ноқулайликни ҳис қилди, аммо ҳозирча жароҳат аниқланмади.

Мураббий уни эҳтиёткорлик мақсадида алмаштирди", - дея клуб вакилининг сўзларини келтиради Sport24. 2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Мазкур ғалабадан сўнг Реал Сосьедад 12 очко тўплади ва Испания чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллади. Жамоа навбатдаги турда сафарда Эльчега қарши ўйин ўтказади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар