"Бавария" "Альянц Арена"да "Боруссия"ни мағлуб этди

Бундеслиганинг марказий тўқнашуви — “Бавария” ва “Боруссия Дортмунд” ўртасидаги беллашув якунланди. “Альянц Арена”да бўлиб ўтган ўйинда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
“Бавария” сафида Ҳарри Кейн 22-дақиқада ҳисобни очди, 78-дақиқада эса Майкл Олмос жамоа ҳисобини оширди. “Боруссия”дан эса 84-дақиқада Юлиан Брандт жавоб голини урди.
“Бавария” статистикада ҳам устунлик қилди — 14 зарба, 60% тўп назорати ва 538 пас. “Боруссия” эса фақат 7 марта зарба йўллади ва кўпроқ фоллар ишлатди (16 та).
Бу ғалаба орқали “Бавария” 21 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.






























Изоҳлар 0
…