"Галатасарай" "Ливерпул" устидан кутилмаган ғалаба қозонди

"Галатасарай" "Ливерпул" устидан кутилмаган ғалаба қозонди

Чемпионлар Лигаси баҳсида Туркияда "Галатасарай" машҳур "Ливерпул"ни қабул қилди. Беллашувнинг ягона голи 16-дақиқада Виктор Осимхен томонидан пенальтидан урилди. Шундан кейин англияликлар катта устунликка эга бўлган бўлса-да, ҳисобни ўз фойдаларига ўзгартира олишмади.

Статистикада "Ливерпул" кўпроқ тўпга эгалик қилди — 68% ва 16 марта зарба берди (4 таси аниқ). Аммо "Галатасарай" ўз имкониятларидан унумли фойдаланди: 9 марта зарба берди ва 4 марта аниқ йўллади. Уйинда кескин кураш бўлиб, жами 26 фол қайд этилди, сариқ карточкалар эса 8 марта кўрсатилди.

Бу ғалаба "Галатасарай" учун катта аҳамият касб этди ва уларнинг гуруҳдаги имкониятларини кучайтирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар