Фабио Cаннаваро Ўзбекистон терма жамоасини бошқармайди

Жаҳон чемпиони Фабио Cаннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлмайди. Sportsdaily.ru маълумотига кўра, федерация билан музокаралар ўтказилган, аммо Cаннаваро таклифни рад этган. Шунингдек, у Қозоғистон терма жамоаси таклифини ҳам қабул қилмаган.
Унинг режаси – Италия клубларидан бирида иш бошлаш, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти. Cаннаваро Европа ва Хитой клубларида мураббийлик тажрибасига эга. 2019 йилда у Хитой терма жамоасини бошқарган, 2022–2023 йилларда “Benevento” билан ишлаган, 2024 йил баҳорида "Удинезе"га раҳбарлик қилган ва декабрда Хорватиянинг “Dinamo Zagreb” клубини бошқарган.






























Изоҳлар 0
…