"Рома" биринчи бўлимда "Порту" дан устун келмоқда

"Рома" биринчи бўлимда "Порту" дан устун келмоқда
УЕФА Европа Лигасининг 1/16 финал жавоб учрашувида "Рома" биринчи бўлимдан кейин "Порту"ни 2:1 ҳисобида олдинда якунлади.

Ўйин ҳисобини 27-дақиқада "Порту" ҳужумчиси Саму Агехова очди. Голга ассистентликни Фабио Виэйра амалга оширди.

Бироқ, "Рома" тезда ҳисобни тенглаштирди. 35-дақиқада Пауло Дибала Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин гол урди.

39-дақиқада эса Дибала яна ўзини кўрсатди ва "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Бу сафар унга голни яратишда К. Коне ёрдам берди.

Умумий ҳисоб бўйича "Рома" ҳозирда 3:2 ҳисобида олдинда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар