“Рома” клубининг Европа Лигасидаги рақиблари номи маълум бўлди

“Рома” клубининг Европа Лигасидаги рақиблари номи маълум бўлди
Монакода футбол бўйича Европа Лигасининг 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Турнирнинг янги форматида 36 та клуб иштирок этади. Улар 4 та саватчага бўлинган. 36 та жамоа битта жадвалга жам бўлади. Юқоридаги 8 та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади, 9-ўриндан 24-ўрингача бўлганлар эса ўзаро баҳс олиб бориб, нимчорак финал учун курашади. 25-ўриндан 36-ўрингача бўлган жамоаларга эса мавсум якунланади.

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Рома” жамоаси Европа Лигасидаги рақиблари номини билиб олди:
“Рома” клубининг Европа Лигасидаги рақиблари номи маълум бўлди
“Рома”нинг рақиблари: “Айнтрахт”, “Брага”, “Динамо” Киев, “Атлетик”; “Тоттенҳэм”, “АЗ”, “Юнион”, “Элфсборг”.

Қуйида 1-саватчадаги жамоаларнинг рақиблари билан танишиш мумкин:
“Рома” клубининг Европа Лигасидаги рақиблари номи маълум бўлди
Якуний жадвал ҳамда ўйинларнинг бошланиш вақти 31 август куни эълон қилинади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар