Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби ким бўлади?

Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби ким бўлади?

Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди.

Шу тариқа, икки жамоа ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди. Австралия 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон 2-поғонани банд этди.

Катанец шогирдларига нимчорак финалда "F" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади. Бу катта эҳтимол билан Таиланд ёки Ўмон термаси бўлади.

Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби ким бўлади? 

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар