Ҳасанбой Дўсматов ҳам финалга йўл олди

Ҳасанбой Дўсматов ҳам финалга йўл олди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молинага қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.

Илк раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳам Ҳасанбойнинг устунлиги қайд этилди - 5:0.

Учинчи раундда ҳакамлар испаниялик боксчининг ғалабасини қайд этишди - 2:3. Якуний ҳисоб Ҳасанбой Дўсматовнинг фойдасига 5:0.

Шу тариқа, Ҳасанбой финалга йўл олди ва камида кумуш медали ва 100 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар