Баҳодир Жалолов муддатидан олдин ғалабага эришди (Техник нокаут)

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
+ 92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Теремоана билан рингга кўтарилди.
Баҳодир Жалолов қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.
Жалолов биринчи раундни ўз фойдасига ҳал этди - 5:0.
Иккинчи раундда австралиялик боксчига уч бор ҳисоб очилди. Натижада ҳакам жангни якунлади. Шу тариқа, Баҳодир Жалолов иккинчи жангида муддатидан олдин ғалаба қозониб, техник нокаут қайд этди.






























Изоҳлар 0
…