Роналду: Ўғлим менга Бэйлдан секинроқ югуришимни айтди

Роналду: Ўғлим менга Бэйлдан секинроқ югуришимни айтди
Роналду: Ўғлим менга Бэйлдан секинроқ югуришимни айтди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 5 ёшли ўғли унга жамоадоши Гарет Бэйлдан секинроқ югуришини айтди, деб ёзмоқда "Uff.uz" нашри.

“Ўғлим бўлишини ҳар доим хоҳлаганман. У мени яхши томонга ўзгартирди. Бир кун у менга Бэйл мендан тезроқ югуришини айтди. Мен эса унга “Сенинг отангдан тезроқ югурадигани йўқ” деб жавоб қайтардим. Ўғлимга бу нарсаларни мактабда айтишган экан.

Бошқа сафар эса у Месси менинг ўнг оёғим сингари ўйнай олиш истагини айтганини гапириб берди. Бундай ҳикоялар мени қувонтиради, ахир у ҳали жуда ёш”, – деди Роналду.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар