Данни: "Роналду матбуот томонидан ўлдирилди"

Данни: "Роналду матбуот томонидан ўлдирилди"
Португалия терма жамоаси собиқ аъзоси Данни Криштиану Роналдуни футбол тарихидаги энг зўри деб ҳисоблайди.

"Роналду – бу Роналду, у жаҳоннинг энг зўри, футбол тарихидаги энг яхшиси. Уни ўз сафига қўшиб оладиган клуб топилади. Криштиану ўйнашда давом этади ва бахтли бўлади.

Охирги ойларда у матбуот томонидан ўлдирилди. Роналду футболга берган нарсасидан кейин бундай ҳурматсизликка лойиқ эмас
", - деди "Зенит" собиқ футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Португалия чорак финалда Марокашга ютқазиб, мундиал билан хайрлашди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар