Расман! Қатар клуби Ислом Тўхтахўжаев трансферини эълон қилди

Расман! Қатар клуби Ислом Тўхтахўжаев трансферини эълон қилди
Суперлига 1-даврасини Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўтказган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев легионерга айланди. У Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби сафига кўчиб ўтди.

Футболчи қатарликлар билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан. Бу ҳақда "Ал-Гарафа" ўзининг Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Тўхтахўжаев "Қизилқум" сафида бу мавсум 13 ўйинда иштирок этди ва 3 та сариқ карточка ишлаб олди. Шунингдек, у Ўзбекистон кубогининг 3 та баҳсида майдонга тушган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар