Коронавируснинг оғир шакли қандай намоён бўлади?

Коронавируснинг оғир шакли қандай намоён бўлади?
Фото: «Рамблер»
COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли иситма, йўтал ва нафас қисишида намоён бўлади. «Zakon.kz» ёзишича, бу ҳақда Москвадаги 40-шаҳар клиник касалхонаси бош врачи Денис Проценко маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, энг хавфли аломат бу — нафас қисиши бўлиб, артериядаги қонда кислород камайиб кетиши оқибатидир.
Ўпканинг жуда катта қисмини вирус қамраб олганидан кейин у асосий вазифаси — кислородни қонга узатишни бажара олмай қолади.

Проценконинг таъкидлашича, аксарият беморларда коронавирус битта парацетамол қабул қилиш билан ўтиб кетяпти.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар