Андижонда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб қўйди

Андижонда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб қўйди

Андижонда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб қўйди

Андижон вилоятида оғир жиноят қайд этилди: 17 ёшли мактаб ўқувчиси таниши билан аввалроқ келиб чиққан низо оқибатида жанжаллашиб, унга хўжалик пичоғи билан тан жароҳати етказган ва оқибатда у вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилишича, воқеа 2026 йил 6 февраль куни Булоқбоши туманида содир бўлган. Тармоқларда тарқалган айрим хабарларда жабрланувчининг 19 ёшда экани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Вояга етмаган гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар