Учтепада кечаси автомобил ёнғини тезкор ўчирилди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина ёниб кетди.
Маълумотларга кўра, воқеа 15 сентябр куни соат 00:23 да тумандаги Шофтолизор кўчасида рўй берган. Ҳаракатланиб кетаётган автомобилда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ёнғинга чалингани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.
Зарур ёнғин-қутқарув гуруҳлари айтилган манзилга соат 00:30 да етиб келиб, қисқа фурсатда ёнғинни назоратга олди. Барча ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:36 да тўлиқ ўчирилди.
Мазкур ҳодиса вақтида автомашинада бўлган шахслардан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мутасаддилар мазкур ҳолат бўйича қўшимча текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилдилар.






























Изоҳлар 0
…