Ўзбекистонда янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади.
Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 3 сентябрь, сешанба иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.
Шундай қилиб, ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади. 2024/2025-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
31 август, шанба куни олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши мумкин. Чунки Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.

Изоҳлар 0
…