Шаҳрисабздаги қишлоқларининг бирига 2 та айиқ тушиб келган

Шаҳрисабз туманидаги Сойбўйи қишлоғига бугун, 30 сентябр куни тонгга яқин 2 бош қўнғир айиқ келиб қолган.
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, зудлик билан туман Ички ишлар, Экология, Фавқуллодда вазиятлар, Миллий гвардия бўлимлари ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўз вақтида аҳоли хавфсизлиги таъминланган. Айиқлар қишлоқ аҳолиси ёки уларнинг мулкларига зарар етказмаган.
Мутахассислар томонидан махсус йўллар билан ушланган айиқлар табиат қўйнига қўйиб юборилган.






























Изоҳлар 0
…