Яккасарой туманида кўприк устида «Газел» ёниб кетди

Яккасарой туманида кўприк устида «Газел» ёниб кетди
Фото: ФВВ
Бугун, 23 июль куни соат 19:35 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган «Газел» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар