Японияда бир бош узум 11 минг АҚШ долларига сотилди

Японияда бир бош узум 11 минг АҚШ долларига сотилди
Фото: «Global.rakuten.com»
Исикава префектурасида аукционда Япониянинг Ruby Roman навли узумининг бир боши 11 минг долларга (1,2 миллион Япон иенаси) сотилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Сентябрь охирига келиб ушбу навдаги узумнинг бир бошини 26 минг АҚШ долларига сотиш кутилмоқда.

Ruby Roman («Рум ёқути») дунёда энг қиммат узум ҳисобланади.

Япониялик олимлар 1994 йилда бу навли узумни етиштирди, бироқ илк бор бу узум 2008 йилда сотувга тушди. Бу узум йирик, қизил-ёқут рангли мева, таъми жуда ширин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар