Россияда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди: 13 киши ҳалок бўлди (видео)

Россияда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди: 13 киши ҳалок бўлди (видео)
РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Россиянинг Тверь областида микроавтобус ва йўналишли автобус ўртасида ЙТҲ содир бўлди.

Тўқнашув оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 4 киши оғир тан жароҳати олди.

Ford Transit микроавтобуси ва ЛиАЗ автобуси ўртасидаги тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 7:40 да рўй берган.

Кадрлардан кўриш мумкинки, микроавтобуснинг ярми йўқ бўлиб кетган.

Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар