Францияда полиция мансабдори хотини ва икки боласини отиб ташлади

Францияда полиция мансабдори хотини ва икки боласини отиб ташлади
Париж полицияси штаб-квартирасида хизмат қилувчи мансабдор Уаз провинциясининг Нуайон шаҳри вокзалида турмуш ўртоғи, 3 ва 5 ёшли икки боласини отиб ташлади. Бу ҳақда Le Parisien манбаларига таяниб, O`zbekiston24.uz хабар бермоқда.

Шунингдек, аёл ва болаларни вокзалга кузатиб борган оиланинг дўсти ҳам ўлдирилди. Мансабдор ўз жонига қасд қилди.

Нашрга кўра, оилада жами 3 нафар бола бўлган. Вокзалда бўлган 5 ёшли эгизак мўжиза билан омон қолди.

Полиция ходимини қотилликка ундаган сабаблар ҳозирча номаълум.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар