ОАВ: ИШИДнинг Суриядаги пойтахти кўчирилди

ОАВ: ИШИДнинг Суриядаги пойтахти кўчирилди
АҚШнинг Fox News телеканали АҚШ мудофаа вазирлигидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ИШИДнинг Суриядаги пойтахти Раққадан Даур аз-Зўрга кўчирилганини маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, охирги икки ой давомида америкалик ҳарбийлар дронлар ёрдамида ИШИД "амалдорлари"нинг Даур аз-Зўрдан жанубда, Фрот дарёси соҳилида жойлашган Ал-Маёдин шаҳрига қочаётганларини қайд қилганлар.

Таъкидланишича, яқин орада АҚШ Раққани олиш учун курд жангчиларини юбормоқчи. Пентагонда шаҳар учун жанг муқаррар кечиши, бироқ у ерда ИШИД "раҳбарияти" бошқа йўқлиги таъкидланган.

Аввалроқ Сурия президенти Башар Асад РИА “Новости” ахборот агентлиги берган интервьюсида Вашингтон жангарилар Даур аз-Зўрни эгаллашларини истаётгани ҳақидаги фикрни билдирган. Унинг айтишича, бу ИШИДга Сурия армияси позицияларига путур етказишга имкон беради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар