Қозоғистонда яна бир номаълум дрон қулади

Қозоғистонда яна бир номаълум дрон қулади
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Жонибек туманида яна бир номаълум дрон қолдиқлари аниқланди, деб Uz24.uz хабар берди. Бу ушбу ҳудудда кузатилган учинчи шундай ҳолат ҳисобланади.

Ҳозирча дроннинг қайси давлатга тегишли экани маълум эмас. Ҳужжатлаш ва текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жонибек тумани Россиянинг Саратов ва Волгоград вилоятлари билан чегарадош ҳисобланади. Шунинг учун ҳаводаги ҳар қандай ҳаракатлар эҳтиёткорлик билан кузатилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар