Николай Валуев энди кичкинтойларга ҳайрли тун тилайди


Собиқ спортчи, ўта оғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси, Россия Госдумаси депутати Николай Валуев энди болалар кўрсатувининг бошловчиси бўлади. У "Instagram"даги шахсий саҳифасида "Ҳайрли тун, кичкинтойлар!" ("Спокойной ночи, малыши!") кўрсатувининг бошловчиси бўлишини ёзган, дея хабар беради mail.ru.
"Мен болалигимда севимли кўрсатувимнинг бошловчиси бўлишимни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим", - деб ёзади у.
1964 йилдан бошлаб эфир юзини кўрган мазкур кўрсатувни ўз вақтида энг таниқли кишилар олиб борганлар. Энди уларнинг сафи яна биттага кўпайди.






























Изоҳлар 0
…