Эрдўғон сайловнинг иккинчи босқичида ким ютишини айтди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 28 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонишига ишонч билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.
«28 май куни 14 майга нисбатан кўпроқ фоиз овоз оламиз ва ғалаба қозонамиз. Умид қиламанки, бу тарихий натижа бўлади», — деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, якуний натижаларга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,51 фоиз овоз олди.
Мухолифатчи Камол Қиличдорўғли эса 44,88 фоиз овоз тўплади.






























Изоҳлар 0
…