Тожикистон жанубида 5 магнитудали зилзила қайд этилди

Тожикистон жанубида, Афғонистон билан чегарага яқин ҳудуддаги Тоғли Бадахшонда 5 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 02:43да маркази Ишкашим қишлоғидан 26 км шимоли-ғарбда бўлган зилзила қайд этилган. Унинг ўчоғи 113 км чуқурликда бўлган.
Зилзила талофатлари ҳақида маълумот йўқ.































Изоҳлар 0
…