Олма-Отада икки юзта немис автобуси қатнайди


Қўшни Қозоғистоннинг Жанубий пойтахти кўчаларига 200 дона Mercedes автобуси қўйилади. 20таси шу йилнинг декабриданоқ қатнашни бошлайди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Олма-Ота ҳокимияти ва FalconEuroBus компанияси ҳамда Daimler AG концерни ўртасида уч томонлама шартнома имзоланган. Янги автобуслар “Евро-5” стандартига мос келади.
Янги автопарк Ауэзов туманида қурилади. У 7 гектар майдонни эгаллаши ва усти ёпиладиган майдончалари 255 автобусни сиғдириши маълум.






























Изоҳлар 0
…